Беғубор болалар билан самимий сухбат

2020-11-13T14:24:14+00:0013 Noyabr, 2020|Сурхондарё вил.|

Болаларнинг бегонаси бўлмайди. Мурғак қалбли ёш ниҳолларни кўнглини синдирмай катта қилиш ҳамманинг қўлидан келмайди. Айниқса уларнинг сони кўп ва яна ўксик қалби бўлса… шундай уй борки унда фарзандлар сони 70 дан ортиқ бўлсада  онаси Дилбар опа барчасига алоҳида эътибор қаратган. Бу уй Термиз шаҳрида жойлашган бўлиб унинг номи 12-сонли меҳрибонлик уйидир.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси М.Абдураҳмонов бошчилигида жамоамиз билан ушбу уйга меҳмон бўлиб бордик. Хушмуомилалик билан кутиб олган Дилбар опа болажонлар билан таништирди. Залда жам бўлган болалар ўзларининг зукколиги ва қобилияти билан бизни хайратга солди. Самимий ўтган учрашув охирида бизга ҳамроҳ бўлган “Давр мезони” газетаси бош муҳаррири Ў.Давлаев  ўзлари ғолиб бўлган грант лойиҳаси асосида чоп қилинган тарқатма материаллар ва китоблардан улашди.

Қизғин ўтган сухбат якунида болажонлар томонидан тайёрланган рақслар намойиш қилинди.

 

Мастура Хамраева

ЎЖИУ Сурхондарё вилоят

бўлими мутахассиси