#медиа-тур_ўтказилмоқда

2020-11-05T12:14:30+00:005 Noyabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2020 йил, 6 ноябрь куни “Журналист ва ҳаёт” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳамда Қуйи Чирчиқ туманида бу борада бажарилаётган ишлар, аҳолига яратилаётган қулайликлар, ақлли шаҳар – “Нурафшон сити” қурилиш лойиҳаси билан марказий ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида ушбу шаҳар ва туманга медиа-тур ташкил этилади.

 

Медиа-тур давомида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар ва Қуйи Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ишлари, ҳусусан, “Тошкент йўли” кўчасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйлар, ижтимоий-маиший объектлар, Қуйи Чирчиқ туманидаги Беруний МФЙда ташкил этилган 5 та муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган амалий лойиҳалар билан яқиндан танишилади.

 

Шунингдек, мазкур медиа-тур доирасида мутахассислар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

 

Медиа-тур сўнгида ОАВда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ журналистлар Уюшма томонидан тақдирланади.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси