“Профессионал журналистлар – демократик ислоҳотлар кафолати” мавзусида онлайн видеоконференция

2020-10-23T10:13:32+00:0023 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ОАВ соҳаси амалиётига оид қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатлар ижроси самарадорлигини ўрганиш мақсадида “Профессионал журналистлар – демократик ислоҳотлар кафолати” мавзусида онлайн видеоконференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда илгари сурилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири – ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш ва жамоатчилик назоратини ўрганиш, бу борада эса ОАВ соҳасини кенг ривожлантириш айниқса профессионал журналистикани шакллантириш кераклиги алоҳида муҳокама этилди.

Онлайн конференсия ишида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов ҳам иштирок этди ҳамда “Замонавий профессионал журналистикани шакллантириш: бугунги ҳолат, муаммо ва ечимлар” мувзусида маъруза қилди.

Видеоконференсия якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳамкорликда ишлаш, тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда соҳани ривожлантиришга оид чора-тадбирлар белгилаб олинишига келишиб олинди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

 матбуот хизмати