“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

2020-10-13T11:59:58+00:0013 Oktabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Бугун Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан эълон қилиниб, мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишлаб, “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилди. Танлов ғолиблари билан танишинг:

Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича

1-ўрин Собир Ўнар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи.

 

“Олдинда ёнган маёқ” тўплами учун.

 

2-ўрин Вафо Файзулло Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.

 

“Қоядаги дафтар” шеърий тўплами учун.

 

3-ўрин Ҳабиб Абдуназар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

 

“Даштдаги олов” қисса ва ҳикоялар тўплами учун.

 

Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари бўйича

1-ўрин Наргиза Умарова, “Ёшлар овози” газетаси бўлим муҳаррири.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари учун.

 

2-ўрин Шоқаҳҳор Салимов, фахрий журналист.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик, мамлакатнинг яхши қўшничилик сиёсати, стратегик шериклик руҳидаги муносабатларнинг мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилаётгани таҳлилий ёритилган материаллари учун.

 

3-ўрин Фармон Тошев, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири.

 

Мамлакатимиз ижтимоий, иқтисодий ҳаёти, матбуот соҳасидаги ислоҳотларнинг боришига бағишланган.

 

ОАВ сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари бўйича

 

1-ўрин Миролим Исажонов,“daryo.uz” ахборот-таҳлилий портали мухбири.

 

Бунёдкор замондошларимизнинг ибратли ҳаёти ва меҳнат фаолияти чуқур таҳлилий ёритилган мақолалари учун.

 

2-ўрин Фахриддин Убайдуллаев, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбири (Андижон вилояти).

 

Дастур ва лойиҳалар ижроси, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда фарзандларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, инновацион ғояларнинг амалиётга татбиқ этилишига бағишланган материаллари учун.

 

3-ўрин Наргиза Юнусова, human.uz ахборот портали мухбири.

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни, одамларнинг ҳаётини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар ёритилган материаллари учун.

 

 

Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари бўйича

1-ўрин Улуғбек Раҳмонқулов, “Ўзбекистон 24” телеканали муҳаррири.

 

“Ўзбекистон йил мамлакати” номли ҳужжатли фильми, “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастури, “Махсус репортаж” телекўрсатувлари учун.

 

2-ўрин Муқаддас Панжиева, “Менинг юртим” телеканали мухбири.

 

“Ҳудуд” ёшлар информацион дастурида эфирга узатилган туркум таҳлилий материаллари учун.

 

3-ўрин Абдуҳолиқ Марайимов,“Ўзбекистон” радиоканали муҳаррири.

 

“Ислоҳотлар амалда”, “Жараён”, “Халқ қабулхоналарида” туркум эшиттиришлари учун.

 

Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари бўйича

1-ўрин Эркин Аралов, рангтасвирчи рассом.

Ватанимизнинг бетакрор табиати, саломатликни асраш, одамларимизнинг Ватанга садоқат туйғуси юксак бадиий бўёқларда талқин этилган “Уйда қолинг”, “Карантин” асарлар туркуми учун.

 

2-ўрин Фаррух Шодмонов, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси дизайнери.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда бунёдкорлик ишларига бағишланган дизайн лойиҳалари учун.

 

3-ўрин Ҳамдам Шорахмедов, фотосуратчи.

 

Ватанимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, одамларнинг Ватанга садоқат туйғуси акс эттирилган “Она юртим” фотолавҳалари учун.

 

 

“Энг яхши журналистик материал учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича

Телевидение йўналишида:

 

“Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон!” студияси жамоаси.

 

Пандемия шароитида мамлакатимизнинг обод бўлаётган шаҳар ва туманлари, таъмирланаётган тарихий обидалари, халқ фаровонлиги учун хизмат қилган инсонлар ҳаёти, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жонли эфирлар орқали очиб берилган “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатуви учун.

 

Радио йўналишида:

 

Гоззал Яхудаева, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси радиоканал муҳаррири.

 

“Янгиланиш қадамлари”, “Инсон манфаати халқ келажаги”, “Саломатлик сирлари”, “Ҳазрати деҳқон” туркум эшиттиришлари учун.

 

Матбуот йўналишида:

 

Ирода Тошматова,“Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири.

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг амалий самаралари, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги ишлар ёритилган таҳлилий материаллари учун.

 

Веб-сайтларда ёритилган материаллар йўналишида:

Нурилло Тўхтасинов, xabar.uz ахборот-таҳлилий портали мухбири.

Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, илм-фан соҳасига қаратилаётган эътибор, халқаро майдонда ўз иқтидорини намойиш қилаётган фарзандларимизнинг ютуқлари ёритилган таҳлилий материаллари учун.

Танлов ғолиблари махсус диплом, кўрик-танлов рамзи туширилган плакетка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси