ҲАМДАРДЛИК

2020-09-27T05:56:33+00:0027 Sentabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Куни кеча, 2020 йилнинг 26 сентябр санасида Ўзбекистон телеведениясининг маҳоратли журналистларидан бири, кўплаб адабий-бадиий кўрсатувлар, лавҳалар, шарҳлар муаллифи, устоз журналист, «O‘zbekiston 24» телеканали бош муҳаррири Муҳаммаднозим Мавлонов оламдан ўтди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва аъзолари номидан марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.