Ҳамдардлик

2020-09-22T09:51:10+00:0022 Sentabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Бугун таниқли суҳандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида вафот этди.

Шуҳрат Қаюмов 1969 йилда таваллуд топган.  1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий телерадиокомпакниясида фаолият юритган. Суҳандон ва хонанда сифатида халққа танилган Шуҳрат Қаюмов «Ассалом Ўзбекистон», «Оҳанрабо» кўрсатувларига бошловчилик қилиб, муҳлислар қалбига кириб борган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва  аъзолари  номидан   марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

 

        Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.