Қашқарёда “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

2020-09-16T12:25:03+00:0015 Sentabr, 2020|Қашқадарё вил.|

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бу йилги танлов “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида,  Қашқадарё вилоят ҳокимлиги,  вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қашқарёда вилояти бўлими, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Ўзбеккино” миллий агентлиги вилоят бўлими, Ўзбекистон бадиий академияси вилоят бўлими, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ўтказилди.

      Босма ОАВ ходимларининг мақолалари номинацияси  бўйича  “Қашқадарё”  ва “Новости  Кашкадарьи” газеталари бўлим муҳаррири  Жаҳонгир Боймуродов, “Юрт таровати” газетаси бош муҳаррири Насиба Ибрагимовалар  1 ўринга,   “Вести плюс Воқиф” газетаси бош  муҳаррири   Афтондил Исмоилов 2 – ўринга, “Жануб қалқонлари” газетаси таҳририяти  3 – ўринга,  Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари номинацияси бўйича филология фанлари доктори   Бойназар Йўлдошев “Қашқадарё адиблари” китоби учун 1 ўринга, Ёзувчи  Шарофат Ашурова “Қадрият силсиласи” китоби учун 2 ўринга, Шоир Турди Ҳайдаров “Умрнинг сарбаланд довонлари” китоби учун  2 ўринга, Шоир    Лочин Элматовга “5 ташаббус-беш порлоқ юлдуз” китоби учун  3 ўринга,  ОАВ сифатида давлат рўйҳатига олинган веб-сайт ходимларининг журналистик ишлари номинацияси бўйича   Дилшод Набиев 1 ўринга, Зухра Оймаматова 2 ўринга,   Шахноза Қаххорова 3 ўринга, Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари номинацияси бўйича   Баҳриддин Эсонов 1 ўринга,   Боҳодир Юсупов 2 ўринга,   Толиб Темиров  3 ўринга, Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари номинацияси  бўйича   Лайло    Муминова 1 ўринга,    Хуршид Шодмонов  2 ўринга,    Азамат Ашуров 3  ўринга, Кино санъати асарлари номинацияси бўйича  Аброр Музаффаров 1 ўринга,   Сухробжон Жураев 2 ўринга,    Умид Нормуратов 3 ўринга муносиб топилди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

ЎзЖИУ Қашқадарё вилоят

   бўлими раиси:

Г.Юлдошев