Сирдарёлик ижодкорлар меҳнати юксак даражада эътироф этилди

2020-09-11T11:30:55+00:0011 Sentabr, 2020|Сирдарё вил.|

Сирдарёда ҳам  мамлакатимиз мустақилигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган  “Энг улуғ ,ЭНГ АЗИЗ” анъанавий кўрик танлови кўтаринки руҳда ўтказилди.

Танловга  “Сен- қудрат манбаи , саодат маскани, жонажон  Ўзбекистоним” деган бош ғояни ўзида мужассам этган  38 нафар ижодкорларнинг 5 та йўналиш бўйича  550  дан ортиқ ижодий ишлари  қабул қилинди.

Танлов ғолиблари Гулистон  шаҳридаги “Юрт байроғи майдонида- Очиқ осмон остида” тақдирландилар.

Танлов асносида вилоятда турли йўналишларда ижод қилаётган ёш истеъдод эгалари ҳам кўп эканлигини кузатилди. Хусусан, шоир, Гулистон Давлат университети талабаси Ёрқинжон Хайитбоев,  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири Абдужалол Қаюмов, “Янги Сирдарё” – “Новая Сырдаря” газеталари бош муҳаррири ўринбосари Лола Нишанова, “Ширин садоси” газетасининг муҳаррири Облоқул Ашурқулов, вилоят телевидениеси мухбири Раҳима Жумабоева, шоир Алишер Нур, ҳайкалтарош Камола Аҳмедова ва бошқалар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Истиқлолни мадҳ этиш , бугунги жараёнларни ҳаққоний ёритиш,

воқеиликларга  холис баҳо бериш,  Сирдарёдаги бунёдкорлик ишларини кенг тарғиб этиш  йўлида ижодкорлар , журналистлар сидқидилдан  ҳаракат қилмоқдалар.  Уларнинг меҳнати муносиб тақдирланаётгани, юксак эътибор ва эътирофларга лойиқ кўрилаётгани ижод аҳлига илҳом ва куч- қувват бағишламоқда.

Дилором Исмадиёрова.

Ўзбекистон Журналистлари ИУ

Сирдарё вилояти бўлими

   мутахассиси.