ҚУТЛАЙМИЗ!

2020-09-11T10:32:30+00:0011 Sentabr, 2020|Қутловлар|

Бугун таниқли журналист ва ношир, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Фахрий журналистлар кенгаши раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Жаббор Раззоқовнинг туғилган куни.

Жаббор Раззоқвов деганда кўз ўнгимизда  умрини ўзбек журналистикаси ва ноширлик соҳаси ривожига бағишлаган, ҳозир ҳам ижодий фаолиятини давом эттираётган  устоз журналист гавдаланади. У ўзининг матбуотимиздаги фаолияти давомида турли нашрларда раҳбар лавозимларида ишлади. Ўша даврдаги кўплаб таниқли журналистларнинг шаклланиши ва халққа танилишида узтознинг хизматлари катта.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Жаббор Раззоқовни туғилган куни билан самимий муборакбод этамиз. Узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва оилавий фаровонлик тилаймиз!