Бухорода “Энг улуғ, энг азиз” Республика танлови ғолиблари тақдирланди

2020-09-09T15:32:58+00:009 Sentabr, 2020|Бухоро вил.|

Давлатимиз Мустақиллигининг қутлуғ 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” Республика танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими Бухорода юқори савияда ташкил этилди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танлов шоир ва ёзувчилар, оммавий ахборот воситалари, кино ва дизайн ходимлари имкониятини синовдан ўтказишга йўналтирилган ўзига хос маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда.

Танловда шоир ва ёзувчиларнинг бадиий асарлари номинацияси бўйича вилоят босқичи ғолиблигини “Эзгулик харитаси” номли китоби учун шоир, Ўзбекистонда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдунаби Ҳамро қўлга киритди. Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари йўналиши бўйича “Ромитаннома” газетаси муҳаррири Махфират Атоева,“Телерадио журналистика йўналиши” бўйича журналист, вилоят телерадиокомпанияси ходими Меҳринисо Фармонова, “Дизайн ишлари йўналиши” бўйича “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ходими Шохруз Зиёдуллаев,“Кино санъати йўналиши” бўйича Мехрибону Ализода, “Электрон оммавий ахборот воситалари журналисти йўналиши” бўйича Ситора Шамсиддинова ҳамда “Бадиий ижодкорлик йўналиши” бўйича Бекзод Каримов танловнинг вилоят босқичи ғолиблари сифатида тақдирланишди.