8 сентябрь – Халқаро журналистлар бирдамлиги куни

2020-09-08T09:43:05+00:008 Sentabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Бугун, 8 сентябрь – Халқаро журналистлар бирдамлиги куни нишонланмоқда. Ушбу сана 1958 йили Халқаро журналистлар ташкилоти конгресси қарорига кўра белгиланган. Айнан 8 сентябрь сифатида белгиланишига сабаб шуки, 1943 йил шу кунда фашистлар Берлинда чехословакиялик журналист ва адабий танқидчи Юлиус Фучикни қатл қилишган эди. Фучик қамоқхонада бўлган вақтида, «Дор остидан репортаж» китобини ёзган. Айни китоби туфайли унга 1950 йили вафотидан сўнг, Халқаро тинчлик соврини топширилди. Ушбу китоб дунёнинг 70 тилига таржима қилинган.

Бугунги кун журналистикаси дунёдаги энг хавфли касблардан бири бўлиб қолмоқда. Журналистлар дунёнинг деярли барча бурчакларида ўлимга олиб келувчи тахдидларга учрамоқда.

Ўзбекистонда ҳам журналистлар ва блогерларга нисбатан турли таҳдидлар қайд этилди. Энг асосий ютуғимиз эса бу журналистлар ёлғиз қолмаганида! Ижтимоий тармоқлар кучи билан бугун ҳеч бир холат эътибордан четда қолмаяпти! Биз бирга бўлсак, кучли бўламиз!

Бирдамлик куни муборак бўлсин ҳамкасблар!

(манба: @jurnalistikauzbek)