Энг фаол ижодкорлар эътироф этилди

2020-09-07T09:21:13+00:007 Sentabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Нурафшон шаҳрида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий республика танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. 

 Танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят хокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

– Ғолибларни аниқлаш осон кечмади, – деди Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева. – Танловга қабул қилинган ижодий ишлар ранг баранг, таҳлил ва танқидга алоҳида эътибор қаратилган. Ватанни тараннум этган, халқнинг ташвиши ва қувончини энг яши ёритган ижодкорлар эътироф этилди.

Танловда ғолиб ва совриндорларга диплом, қимматбаҳо совға ҳамда пул мукофотлари топширилди. Танловда интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган туркум материаллари учун вилоят Солиқ бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи Замира Қўлдошева 2- даражали Диплом билан тақдирланди.

ЎзА