Қутлов

2020-09-04T11:35:42+00:004 Sentabr, 2020|Қутловлар|

Бугун таниқли журналист, филология фанлари бўйича фалсафа доктори ( PhD) Беруний Алимовнинг туғилган куни. У 1973 йил 4 сентябрда Хоразм вилоятида туғилган.
Беруний Алимов 1995 йил Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомланган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ахборот” дирекциясида бошлаган. 1994-1996 йиллар МТРК “Ахборот” дирекцияси таржимони, мухбири, шарҳловчиси, 1996-1997 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси 3-котиби – пресс-атташеси, 1998-2000 йиллар Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Матбуот котиби, 2001-2005 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси 2-котиби, 2005-2008 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти, 2008-2009 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби вазифасини бажарувчи, 2009-2011 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси 1-котиби, 2011-2012 йиллар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Ахборот хизмати раҳбари, 2012-2015 йилларЎзбекистон Миллий университети Олий журналистика курслари раҳбари, 2014 йилдан ҳ.в. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети катта ўқитувчиси.
Беруний Султонович 1 та рисола, 2 та амалий-услубий адабиётларнинг муаллифи. Унинг илмий тадқиқотлари юзасидан олтмишдан зиёд илмий мақолалари мамлакатимиз ва чет эл илмий журналларида чоп этилган. Шунингдек, Б.Алимовнинг таҳлилий ва публицистик мақолалари республикамиз босма ва электрон нашрларида мунтазам равишда эълон қилиниб борилади. 2006 йил «Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланган.