Қутлов

2020-08-13T11:39:27+00:0013 Avgust, 2020|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон халқ шоири, таниқли  публицист  Усмон Азимов туғилган кун. У 1950 йил 13 августда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган.

У.Азимов  1972 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факултетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти  давомида Ўзбекистон радиоси Адабий-драматик эшиттиришлар Бош муҳарририятида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида, “Савдогар” газетасида турли вазифаларда ишлаган.

Усмон Азимовнинг “Инсонни тушуниш”, “Ҳолат”, “Оқибат”, “Кўзгу”, “Сурат парчалари”, “Дарс”, “Иккинчи апрель”, “Бахшиёна”, “Ғаройиб аждарҳо”, “Уйғониш азоби”, “Ғусса”, “Узун тун”, “Бор экан-да, йўқ экан”, “Куз”, “Фонус”, “Юрак” ва бошқа қатор каби шеърий китоблари, “Жоду” насрий тўплами, “Адибнинг умри”, “Жимлик” драматик асарлари чоп этилган.

Усмон Азим моҳир таржимон ҳамдир. Ўз навбатида унинг шеърлари ҳам француз, немис, инглиз, поляк каби бошқа кўплаб тилларга таржима қилинди.

Усмон Азим йилнинг энг яхши шеърий асарлари номинацияси бўйича “Офарин” мукофотига, Грузиянинг В.Маяковский номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. У 1997 йил “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Усмон Азимовни туғилган куни билан  чин дилдан табриклаймиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва оилавий фаровонлик,  улкан ижодий ютуқлар тилаймиз.