Қутлов

2020-08-11T05:54:17+00:0011 Avgust, 2020|Қутловлар|

Бугун, 11 август куни  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси,  Журналистларни қайта тайёрлаш маркази  директори, фаол  журналист ва эксперт, мураббий Гулнора Нажимовна Бобожонованинг туғилган куни. Гулнора Бобожонова Тошкент шаҳрида зиёли  оиласида таваллуд топган. Ихтисослиги бўйича  немис тили мутахассиси. Меҳнат фаолияти эса журналистика билан чамбарчас  боғланган. Кўп йиллар Миллий телерадиокомпаниянинг Тошкент халқаро радиоэшиттиришлар  каналида масъул лавозимларда ишладилар. Кейинги ўн йилликлар давомида Журналистларни қайта тайёрлаш  маркази  директори сифатида фаолият олиб бормоқдалар. Журналистларнинг замонавий билим-кўникмаларга эгаллашларига катта ҳисса қўшиб келаётган мураббий.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан  Гулнора Бобожоновани туғилган куни билан самимий муборакбод этамиз. Узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик  тилаймиз!