Қутлов

2020-08-11T05:52:12+00:0011 Avgust, 2020|Қутловлар|

Бугун  фаҳрий журналист  ва таниқли  жамоат арбоби, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси  Фарида Абдураҳимова қутлуғ ёшга кирдилар. Фарида опа 1950 йили 11 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топдилар. Тошкент давлат университетида таҳсил олиб  журналист  бўлиб етишдилар. Кейинроқ Тошкент олий партия  мактабида сиёсатшунос ихтисослигини эгалладилар.

Фаолиятлари  давомида “Ёш ленинчи” газетасида, кўп йиллар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг  Тошкент шаҳар бўлимида масъул лавозимларда ишладилар. Фарида опа  уюшмадан  кейин  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтдилар. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар  қўмитаси  раиси сифатида  аёллар, оила. оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоялаш  борасида олиб борилаётган ишларда фаол   қатнашдилар. Ўзбекистон Республикаси Сенати  аъзоси бўлдилар.

Опанинг Ватан олдидаги кўп йиллик фидойи  хизматлари  “Дўстлик” (1999) ва “Фидокорона хизматлари учун” (2009) орденлари билан  тақдирланди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Фарида опани таваллуд айёмлари билан чин дилдан муборакбод этамиз.

Фарипа опа, соғ-саломат бўлинг, фарзандлар, невара-эваралар роҳатини кўринг,Ҳаётингизга яхшилик ва эзгулик, қувонч-шодлик ҳамиша йўлдош бўлсин!