Қутлов

2020-07-14T06:57:38+00:0014 Iyul, 2020|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси етакчи мутахассиси Носиржон Эркабоевнинг туғилган куни.

Носиржон 1972 йили 14 июлда Фарғона вилоятининг  Бешариқ туманида таваллуд топган. Маълумоти  бўйича  ўзбек тили  ва адабиёти  ўқитувчиси. Аммо фаолияти асосан  тележурналистика билан боғланган. Меҳнат фаолиятини  1996 йили Ўзтелерадиокомпания Бадиий кўрсатувлар дирекцияси режиссёр ассистенти лавозимидан бошлаб, 2019 йилга қадар Миллий телерадиокомпаниянинг  “O’zbekiston” ,«Madaniyat va ma’rifat», «Mahalla»  телеканалларида  турли масъул лавозимларда  иш олиб борган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  жамоаси номидан Носиржон Эркабоевни таваллуд куни билан   самимий муборакбод этамиз, унга  узоқ  умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик, катта ижодий ютуқлар  тилаймиз.