Қутлов

2020-07-09T06:01:35+00:009 Iyul, 2020|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бош мутахассиси, меҳнат фаҳрийси Лариса Суреновна Арутюнованинг туғилган куни.

Лариса Суреновна Тошкент шаҳрида таваллуд топган.  Республика Рус тили ва адабиёти  педагогика институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1973 йили  шу институтда  бошлаган. Кейинроқ “Ўқитувчи” нашриётида корректор бўлиб ишлаган. 1974 йилдан Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси консультанти, бўлим мудири, 1996-2004 йилларда  Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий фонди бош мутахассиси лавозимида ишлаган. 2004 йилдан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бош мутахассиси  лавозимида  иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  жамоаси номидан Лариса Суреновнани  туғилган куни билан самимий табриклаймиз, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик тилаймиз.