Қутлов

2020-07-09T05:35:51+00:009 Iyul, 2020|Қутловлар|

Бугун  Ўзбекистон Ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди директори, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси Жамшид Хамидуллаевич Ризаевнинг  туғилган куни.  Ж.Ризаев 1972 йили  9 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топди.

Тошкент кимё-технология институти(1994) ва  Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини(2003) тугаллади.

Меҳнат фаолиятини .-«Коинот» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари лавозимида бошлади. Кейинчалик BrokTransServis»,»Умумий хизмат» масъулияти чекланган жамиятларида, «Ўзбекинвест»экспорт импорт миллий суғурта компаниясида масъул лавозимларда иш олиб борди,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар йиғма ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, Молия вазирлиги Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимларини бошқарди .Айни пайтда “Илҳом” жамоат фонди директори  сифатида  мамлакатимиз ижодкорлари, жумладан  оммавий ахборот воситалари ходимларини  қўллаб-қувватлаш ишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон  Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Жамшид Хамидуллаевични таваллуд куни билан самимий муборакбод  этамиз.Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик, фаолиятида  улкан ютуқлар  тилаймиз.