Саховат ва кўмак – дилларни мамнун этди

2020-07-07T09:58:40+00:007 Iyul, 2020|Навоий вил.|

Журналистлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан уларни моддий  рағбатлантириш Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятининг асосий йўналишларидан саналади. Уюшма томонидан ҳар йили юзлаб фахрий ҳамда фидойи ижодкорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Уюшманинг Навоий вилояти бўлими томонидан ҳам ижодкорлар ҳолидан хабар олиш, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари тақдим этиш ишлари давом этмоқда. Пандемия даврида ҳам бунга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ўтган ҳафта икки нафар журналист хонадонига ташриф буюрилиб, уларга уюшма совғалари етказилди. Хусусан, узоқ йиллардан буён вилоятдаги турли газеталарда ишлаб келаётган Жамолиддин Аҳтамов ҳамда Феруза Қодироваларга 15 турдаги маҳсуотларидан иборат саховат қутилари топширилди.

Қайд этиш керак, карантин даврида аҳолининг уйда қолишга мажбур бўлаётгани, албатта турмушда бир қатор қийинчиликларни ҳам келтириб чиқармоқда. Аммо саховат, ўзаро кўмак каби жиҳатларга алоҳида эътибор берилаётгани синовли вазиятдан биргаликда, қўлни-қўлга бериб тезроқ чиқишда муҳим аҳамият касб этяпти. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ҳамоҳанг бундай тадбирлар уюшма томонидан давом эттирилмоқда.

Озод МУСТАФОЕВ,

ЎзЖИУ Навоий вилояти бўлими мутахассиси.