Журналист ҳаёти заҳматли, аммо, шарафли

2020-07-01T06:22:51+00:001 Iyul, 2020|Сурхондарё вил.|

Ёшлигимда ёзувчи ва шоир дейишса, кўз олдимга беихтиёр ҳазрат Навоий ва Бобурдек инсонлар келарди. Журналист дейишса эса, замоннинг энг илғор кишиси, бир сўз билан айтганда, барча соҳада илдам, билимдон, барча учун шахс сифатида идеал бўла оладиган инсон – ҳар қандай ҳолатда ҳам халқ ва мамлакат манфаати учун азиз жонини хатарга қўйиб бўлса-да, ҳақ сўзни айтиб, фидойилик қиладиган, юксак маънавий жасорат кўрсата оладиган инсонлар келарди.

Бу соҳада ишлай бошлагач, шундай хислатларга эга талай инсонларни учратдим ва уларнинг фикри, дунёқарашидан маънавий озуқа олдим. Бу – менинг бахтим, мен эришган юксак маънавий хазинам, давлатим эди. Чунки, қисқа фаолиятим даврида эришган ютуқларим маҳсули, худди шундай, маънавий жасорат ва фидойиликка эга инсонлар – журналистларнинг ўрнак бўладиган ҳаёт тарзи, фикрлари, тажрибаси ва бебаҳо маслаҳатларидан деб биламан.

Журналист ҳаётини, яшаш ва ёндошувини фаолияти ҳар қанча қийин, заҳматли, масъулиятли, шарафли ва машшаққат-у, синовларга тўла бўлмасин ҳақиқат учун курашиши, ўз манфаатидан мамлакат ва халқ манфаатини устун қўйиш, барчамиз учун бирдек ибрат бўларлик ёндошувидан деб тушундим ва уни ҳаётимнинг, ижодимнинг ажралмас бир бўлаги, деб қабул қилдим. Энди, тўла фахр билан айта оламан-ки, бу каби ёндошув – ҳаётим мазмунига айланди. Журналистнинг, ушбу соҳани танлаган фидойининг бошқача ёндошувга ҳаққи йўқ!

Шукурки, матбуотга Сўз эркинлиги берилди. Қисқа фаолиятим ва тажрибамдан келиб чиққан ҳолдан шуни айта оламан-ки, шукур, ОАВ ходимлари, хусусан даврий нашрларнинг узоқ йиллар давомида кутган даврлар юзага келди: бир вақтлар оддий сўзни айтишга ёки белгиларни кўрсатишга ҳам изоҳ талаб қилинар, эътироз катта эди, бугун эса – бошқача.

Муҳтарам Юртбошимизнинг биз – журналистларнинг зиммамизга юклаган юксак масъулияти, олган таълимим, тажрибам ва ёндошувимнинг амалидаги ифдодаси бўлди, десам муболаға қилмаган бўламан.

Абдуманнон Саидмаликов “Термиз оқшоми” газетаси бош муҳаррири,

“Йилнинг энг фаол журналисти” Республика танлови ғолиби – 2020