ПРEЗИДEНТ ТАБРИГИГА МУНОСАБАТ Чуқур таҳлил, эркин мушоҳада қилишимиз керак

2020-07-03T07:26:12+00:001 Iyul, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўткир Матқурбонов: Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими раҳбари

Давлатимиз раҳбари хар йили 27 июн-матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини табриклаб, фидоий, захматли фаолиятимизни эътироф этиш билан бирга, ўз тавсияларини хам берадилар.

Бу йил хам худди шундай, дунёда юз бераётган пандемия туфайли ҳозирги мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказилаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Шу билан бирга соҳани янада ривожлантириш, жамиятдаги ўзгариш ва янгиланишларни чуқур таҳлил қилиш, ижтимоий муаммолар ва камчиликларга давлат идоралари, жамоатчилик эътиборини қаратиш, одамлар кутаётган мавзу, муаммоларни олиб чиқиш ҳали талаб даражасида эмаслигини ҳам айтиб ўтдилар.

Айрим матбуот нашрлари, телевидение ва радиодаги материаллар ижтимоий енгил, ҳисоботлардан иборат, баландпарвоз, мадҳ этишдан иборат бўлаётгани хам бор гап.

Бундан қутилиш учун эса аввало, ҳар томонлама билимли, маънавий, иқтисодий ва сиёсий етук, эркин бахс, мушохода қила оладиган журналистлар зарур.

Албатта, мана шу йўналишда таҳририят, муҳарририятлар, Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ижодкорларнинг малака ошириши, хорижий тилларни ўрганиши, дунёнинг етук компаниялари билан тажриба алмашишини йўлга қўйиш лозим.

Биз ана шундагина фаолиятимизни, биздан кутилаётган даражага кўтара оламиз.