ПРEЗИДEНТ ТАБРИГИГА МУНОСАБАТ Журналист таҳлилни ҳам билиши керак

2020-06-29T08:03:32+00:0029 Iyun, 2020|Умумий янгиликлар|

Аҳроржон ЗИЁДОВ, «Севимли ТВ» телеканалининг Фарғона вилоятидаги мухбири:

– Президентимизнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табриги ҳар бир ижодкорни руҳлантирди. Шахсан мени ҳам!

Табрикда айрим журналист ва блогерларимизда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги жамоатчиликни ташвишлантираётгани қайд этиб ўтилди. Албатта, бу аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат. Бу борадаги энг асосий вазифа – ана шундай камчиликларни чуқур ўрганиб, уларни бартараф этиш, мавжуд миқдор кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларига айлантириш, оммавий ахборот воситаларининг самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Тан олиш керак, табиат ҳодисаси билан чекка бир қишлоқда дарахт қулаб тушса ҳам ўзини блогер, деб номлаган инсонлар дарҳол бу борада мутасаддиларни айблашга ўрганиб қолди. Бироқ, асли ҳолат қандай эди? Дарахтнинг қулаб тушишида сабаблар нимада эди, деб таҳлил қилишни билмаяпти. Шу сабабли, журналист ёки блогерлар ҳар бир мавзуни ёритишдан аввал унинг туб моҳияти, асл сабаби ҳақида батафсил таҳлил қилиб, ана ундан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқатсалар нур устига аъло нур бўлар эди.

Қолаверса, кўпроқ ўқиб, ўқиганларини ақлан уқсалар, тайёрланадиган материаллари янада яхши бўларди. Асосийси, журналист ва блогерлар холисликни фаолиятининг муҳим мезони сифатида белгилаб олиши керак.