ПРEЗИДEНТ ТАБРИГИГА МУНОСАБАТ Сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашнинг муҳим омили

2020-06-29T07:57:52+00:0029 Iyun, 2020|Умумий янгиликлар|

Шуҳрат ОРИПОВ, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси:

– Давлатимиз раҳбарининг бу йилги байрам табригида давлат идоралари ва ташкилотларининг Ахборот хизматлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 201 туман-шаҳар ҳокимликларида илк бор Ахборот хизматлари фаолияти йўлга қўйилгани таъкидланди. Дарҳақиқат, бу очиқлик ва ахборот сиёсати соҳасидаги ислоҳотларнинг самарасидир.

Ўтган йили 27 июнда қабул қилинган Президент қарори том маънода Ахборот хизматлари ривожида янги босқични бошлаб берди. Энг аввало, давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларида Ахборот хизмати фаолиятига, оммавий ахборот воситалари билан ишлашга муносабат тубдан ўзгарди. Ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан матбуот котибларининг мақоми оширилди, зарур моддий-техник имкониятлар яратилмоқда.

Буларнинг барчаси аҳолининг давлат бошқаруви органлари фаолиятидан хабардорлик даражасини оширишга ва ахборот маконида фуқароларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилмоқда.