Журналистлар уюшмасидан ижодкорларга  байрамона туҳфа

2020-07-03T07:57:43+00:0026 Iyun, 2020|Сурхондарё вил.|

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат – нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ҳар йили нодавлат – нотижорат ташкилотларига грант лойиҳалари ажратилади. Ўтган йили Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ушбу фонд танловида “Сурхондарё-қадриятлар бешиги” лойиҳаси билан  иштирок этиб, грант ғолиби бўлган эди.

Ушбу лойиҳа асосида журналистлар, блогерлар ва фотожурналистлар учун “Сурхондарё –қадриятлар бешиги” мавзусида иккита танлов эълон қилган эди. Ижодий ишлар Сурхондарё халқининг  ўзбекона қадриятларини тараннум этиш, қадимий урф-одат ва анъаналарни кенг ёритиш, тарихимизнинг улуғворлигини намоён этган, халқ оғзаки ижоди намоёндалари ишларини кенг оммага кўрсатиш, миллий қадриятларимизнинг келиб чиқиши ва уларнинг ёшлар маънавиятининг юксалишида тутган ўрни, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз акс этган 13 нафар ижодкорларнинг ишлари қабул қилинди. Уларнинг 6 нафари матбуот, интернет журналистикаси йўналишида қолган 7 нафари фото ишланмалари билан иштирок этди.

27 июн-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ушбу танловнинг тақдирлаш маросими Термиз шаҳридаги Матбуот уйида бўлиб ўтди. Шу куни ижодий ишлари билан қатнашган   ижодкорлар  танлов ғолиб ва совриндорлари сифатида тақдирланди. Грант лойиҳаси  маблағлари асосида тайёрланган диплом ва эсталик совғалари уюшманинг вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов томонидан топширилди.

Мастура Хамраева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси