Қутлов

2020-06-26T07:23:59+00:0026 Iyun, 2020|Қутловлар|

Бугун  таниқли журналист,  “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари бош муҳаррири  Сирожиддин Рауповнинг туғилган куни.

Сирожиддин Раупов Қарши шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултетида ва Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини “Қашқадарё” газетасида бошлаган. Кейинчалик “Туркистон”, “Инсон ва қонун”, “Биржа” газеталарида, “Тафаккур”, “Ҳаёт ва қонун” журналида бўлим муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари ва бош муҳаррир, “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси масъул котиби вазифасида хизмат қилди..

Сирожиддин Раупов  таниқли шоир. Унинг “Йиғлаётган ой”, “Кўк гумбаз”, “Сиз менга кераксиз” каби шеърий китоблари нашр этилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Сирожиддин Рауповни таваллуд куни билан чин дилдан табриклаймиз. Унга узоқ, сермазмун умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик,  улкан  ижодий ютуқлар  тилаймиз.