Қутлов

2020-06-24T07:45:51+00:0024 Iyun, 2020|Қутловлар|

     Бугун  таниқли журналист, сиёсатчи ва шоир, “Ўзбекистон стратегияси”  журнали  бош муҳаррири  Шуҳратбек Деҳқоновнинг туғилган куни.

Шуҳратбек Деҳқонов Наманганда  таваллуд топган. Журналистика соҳасида катта тажрибага эга.  Кўп йиллардан бери   даврий нашрларда фаолият олиб боради. Қатор публицистик мақолалари билан танилган. “Олтин қалам”  Миллий мукофоти соҳиби.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати  сифатида    мамлакат  парламенти ҳаётида фаол иштирок этган.

Бир неча шеърий тўпламлар  муаллифи.  Кўплаб шеърлари  қўшиққа айланган

Айни пайтда “Тараққиёт  стратегияси” марказида иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Шуҳратбек Деҳқоновни таваллуд куни билан чин дилдан табриклаймиз. Унга узоқ, сермазмун умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик,  улкан  ижодий ютуқлар  тилаймиз.