Болаларнинг бегонаси бўлмайди

2020-06-22T10:28:34+00:0022 Iyun, 2020|Наманган вил.|

Учқўрғонлик Баҳодир  Иброҳимов тақдир бўлибми, муҳаббати туфайлими қирғиз қизи  Хатича Сайфуллаева билан турмуш қуришди. Йиллар шамолдек ўтиб, уч фарзанднинг ота-онасига айланиб улгуришди. Бироқ, Ҳасанбой аканинг юрагида жиддий муаммолар келиб чиқиб, қарийб ўн йилларча 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолди. Хатича эса 6 йилдирки, ишлаш учун Россия давлатига кетиб, онда-сонда пул жўнатиб турди. Оилага, фарзандларга қарашга ногирон отанинг на кучи етарди, на маблағи. Ака-укалари ёрдам бериб туришди. Укаси Ҳасанбой ўзининг 4 нафар фарзанди билан акаси Баҳодир ҳамда унинг 3 нафар фарзандларини қўшиб, биргаликда рўзғор тебратиб туришди. Баҳодир аканинг ҳар ойда даволаниб туриши учун хонадонга бириктирилган ҳомийлар, қариндош-уруғ, жигарлари баҳоли қудрат кўмак беришди. Кўрсатилган муолажаларга қарамай Баҳодир ака бир ойча муқаддам хасталик туфайли вафот этди. Уч фарзанд бўзлаб қолаверди. Ҳасанбой ака акасидан қолган зурриёдларни албатта, парваришлайди, бироқ карантин сабаб, устачилик билан шуғулланадиган Ҳасанбой аканинг ҳам ишлари тўхтаб қолди. Бутун бир катта оиланинг рўзғор харажатлари 63 ёшли оналари   Холидахон   опанинг нафақа пуллари эвазига  қилиб келиняпти.

Хасанбой Иброҳимов Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгаши депутати Одинахон Бурҳоновага акасининг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун туғилганлик гувоҳномасини олиб беришда кўмак беришини сўраб, мурожаат қилди.

“Миллий тикланиш”ДП Наманган вилоят Кенгаши раҳбарияти мурожаат қилинган хонадонга бориб, ҳолатни ўрганиб чиқишди. 2007 йилда туғилган Нодирбек Баҳодиржон ўғли ва унинг етти ёшли укаси Бобурбекларда ҳам ҳалигача туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари йўқлиги аниқланди. Дарҳол Учқўрғон туманидаги паспорт бўлинмаси ва ФХДЁ бўлимига депутатлик сўрови юборилиб, ўн кун муддат ичида ҳужжатлар олиб берилди ҳамда болалар Наманган туманидаги болалар ревматология санаторийсига даволаниш учун юборилди.

Туман кенгаши депутати Баҳодир Болтабоев оилани таъминотини ўз оталиғига олди.

Саида Исмоилова

журналист