Қутлов

2020-06-13T05:43:01+00:0013 Iyun, 2020|Қутловлар|

Бугун «Саодат»  журнали бош муҳаррири, таниқли публицист ва  шоира Мунаввара Усмонова таваллуд  топган кун.  М.Усмонова 1965 йил 13 июнда Андижон вилояти Марҳамат туманида туғилган.

У Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.  «Дийдор», «Сизга ўхшасин», «Соғинч манзили», «Юрагимдасан, Ватан», «Бундай элни қайдан топасан», «Керагимсиз» каби шеърий тўпламлар, «Ватан − улуғ дарсхона» номли публицистик мақолалар жамланган китоблари ўқувчиларга яхши таниш.

Бир қанча асарлари озарбайжон, немис, тожик, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган.

Мунаввара Усмонова 2013 йил «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан М.Усмоновани таваллуд куни билан чин дилдан  табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик,  улкан ижодий ютуқлар тилаймиз.