Қутлов

2020-06-10T05:36:47+00:0010 Iyun, 2020|Қутловлар|

Бугун  таниқли журналист  ва таржимон, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси  Шоқаҳҳор Салимов туғилган кун. У 1957 йили  Ўратепа туманида таваллуд топган. Олий  маълумотни Тошкентда олган. Фаолияти давомида “Овози тожик” газетаси,  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тожик тилидаги эшиттиришлари бўлими,  Тошкент  Халқаро радиоканалида масъул лавозимларда ишлаган, кейинчалик Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида (ҳозирда Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги), Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасида меҳнат қилиб, миллий журналистика ривожига ҳисса қўшган. Қатор долзарб  мақолалар муаллифи. Ўнлаб  китобларни таржима  қилган.  У ўз самимияти, жонкуярлиги, билим-заковати  ва фидойилиги  билан ҳурмат қозонган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан  Шоқаҳҳор Салимовни  туғилган куни билан чин дилдан  табриклаймиз.Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва қувонч-шодлик, улкан ижодий ютуқлар  тилаймиз!