Қутлов

2020-05-26T12:09:38+00:0026 May, 2020|Қутловлар|

Бугун таниқли журналист, телебошловчи, сиёсатчи, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, “Халқаро пресс-клуб” раиси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси Шерзо́дхон Қудратхўжаевнинг туғилган куни.

Ш.Қудратхўжаев 1974 йил 26 майда Тошкент шаҳрида таваллуд топди.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида бошлади. Таржимон, муҳаррир, сиёсий шарҳловчи, телеканал директори лавозимларида ишлади.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматини бошқарди. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири матбуот котиби лавозимларида ишлади. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида интернет-журналистика кафедрасини бошқарди.
2019 йил 27 июнда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан таниқли журналист ва сиёсатчи Шерзодхон Қудратхўжаевни таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этамиз ва унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва ижодий ютуқлар тилаймиз!