Ғолиблар аниқланди

2020-05-16T05:39:28+00:0016 May, 2020|Умумий янгиликлар|

Республика Маънавият ва маърифат маркази,  Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ғалаба – 75” бадиий-публицистик асарлар танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди.

“Энг яхши шеърий асар” номинацияси бўйича Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зикрилла Неъматов “Ватан учун жангга кирган отахонлар” шеърий асари учун 88 балл билан, “Энг яхши хикоя” номинацияси бўйича Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жўра Ваҳобович Фозилов “Урушнинг сўнгги эртаги” насрий асари учун 92 балл билан, “Энг яхши бадиий-публицистик асар” номинацияси бўйича Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Энахон Абдураҳимовна Сиддиқова “Уруш кўрган боғ” асари учун 96 балл билан ғолиб деб топилди.

Шунингдек, “Энг яхши шеърий асар” номинацияси бўйича Наманган давлат университети талабаси Мирзоозод Мирзоулуғ ўғли Мирзанеъматов “Ғалабанинг 75 йиллигига” шеърий асари учун, “Энг яхши ҳикоя” номинацияси бўйича Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Лобархон Ибрагимовна Рустамова “Ўлмас ўрик” ҳикояси учун, “Энг яхши бадиий-публицистик асар” номинацияси бўйича Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Тошпўлат Йўлдошевич Тугалов “Қаҳрамонлар мангу яшайди” асари учун рағбатлантиришга лойиқ деб топилди.

Ғолиблар тожвирус сабаб юртимизда эълон қилинган карантиндан сўнг мукофотланади.

  Уларни ғолиблик билан табриклаймиз.