ҚУТЛОВ

2020-05-15T13:42:08+00:0015 May, 2020|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори.Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Абдусаид Кўчимовнинг туғилган куни.
Абдусаид Кўчимов 1951 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида таваллуд топган.
1972 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика (ҳозирги университет) институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини «Ўқитувчи» нашриётидан бошлаган. Кейинчалик Болалар газетасида, “Шарқ юлдузи” журналида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ва бошқа қатор масъул лавозимларда фаолият олиб борган.
Йигирмага яқин шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.
2017 йилдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан устоз журналист А.Кўчимовни таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этамиз, узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик, улкан ижодий ютуқлар тилаймиз!