Онлайн матбуот анжумани ташкил этилди

2020-05-05T17:57:53+00:005 May, 2020|Сурхондарё вил.|

Сурхондарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида  илк бор онлайн матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда бир вақтнинг ўзида «Zoom» иловасига Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва “Халқ сўзи” газетасининг вилоятдаги  мухбирлари, “Сурхон тонги”, “Заря Сурхана” газеталари ходимлари, туман ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари, журналист ва блогерлардан иборат 20 нафарга яқин ижодкор  уланди.

Биринчи онлайн матбуот анжуманида Термиз давлат университети ректори А.Ҳ.Тошқулов «Олий таълимдаги ўзгаришлар» мавзусида журналистлар саволларига жавоб берди. Анжуманда шунингдек,  университетдаги янгиликлар, ўзгаришлар, келгусидаги режалар ва карантин шароитида талабаларнинг онлайн таълим олишини назорат қилиш ҳамда жорий йилда олий таълим муассасаларига қабул жараёнларида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.

Мастура Хамраева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси