Қутлов

2020-05-02T19:37:06+00:002 May, 2020|Қутловлар|

Бугун, 3 май  Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси  экспертлар кенгаши раиси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси, устоз  журналист  Шерзод Ғуломов таваллуд топган кун.

Шерзод Ғуломов 1944 йил 3 май куни Тошкентда  туғилган.  Тошкент Давлат университетининг (ҳозирда Ўзбекистон  Миллий университети) журналистика факультетини тугаллаган. Меҳнат фаолиятини  Ўзбекистон  телевидениесида  муҳаррирликдан бошлаб, бош муҳаррир,  дастурлар  директори лавозимларида ишлаган. Шундан сўнг Афғонистон телевидениесида маслаҳатчи лавозиимида  дўст мамлакатда  тележуцрналистика ривожига ҳисса қўшган.  Кейинчалик  фаолиятини чет элларга эшиттиришлар Тошкент халқаро радиоканали директори, раис ўринбосари  лавозимларида давом эттирган.

2004-2014 йилларда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  раиси сифатида иш олиб борган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  маданият  ходими. “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  номидан устоз Шерзод Ғуломовни таваллуд куни билан  самимий табриклаймиз, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик, улкан ижодий  ютуқлар  тилаймиз.