Саҳоватпеша журналист халққа ёрдамлашмоқда

2020-04-12T16:33:41+00:0012 Aprel, 2020|Сурхондарё вил.|

Термиз шаҳрида хабарингиз бор «Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш  Маркази»  ўз  фаолиятини бошлаган.  Ушбу марказда  ташкил этилган “Call-марказ” га биринчи кунда – 73 та мурожаат қилинган бўлса, бугунги кунга қадар уларнинг сони жами 2 324 тага етди.  Ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилмоқда. Карантин шароитида мутасадди ташкилотлар томонидан қилинаётган  бу каби хайрли ишларни кенг ёритиб келаётган журналистлар эндиликда савобли ишга ҳам қўл уриб халққа ёрдам бермоқда. Мисол учун “Аёл ва замон” газетасининг бош муҳаррири Комила Юсупова.

Саховатпеша журналист ҳозирги вазиятда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан ўн нафарига беминнат ёрдам кўрсатиб, озиқ-овқат махсулотлари етказиб берди. Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими  билан аҳолига ёрдам ишларини давом эттираётган опа оз бўлсада инсонларга оғир дамларда кўмак бериш истагида. Шу  истак мақсадга айланган ҳолда бошқа ижодкорлар ҳам бу хайрли иш атрофида бирлашмоқда.

Мастура Хамраева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси