“Ойнаи жаҳон”нинг жонфидолари!

2020-04-02T05:23:47+00:002 Aprel, 2020|Шеърлар|

1 апреля 2020
Кўчалар кимсасиз – вақт оқар секин. Жами улус уйда – ёд дуолари. Тунни тонгга улаб узатар бетин, “Ойнаи жаҳон”нинг жонфидолари!
Хавотир одамни гоҳо қаритар, Ўйлатар дунёнинг сас-садолари. Шубҳа гумонингиз бироқ аритар, “Ойнаи жаҳон”нинг жонфидолари!
Бугун замин хаста, замон ниқобда, Инсон боши эгик, таъна – иқобда, Одамийлик дарсин ўтар шу топда, “Ойнаи жаҳон”нинг жонфидолари!
Гоҳ дилга ҳуш ёқмас баҳор ҳавоси, Қушларнинг чуғури – нағма-навоси, Озурда кўнглингиз малҳам, давоси – “Ойнаи жаҳон”нинг жонфидолари!
Тассуфки, рост-ёлғон битта издадир, Ҳадикдан ким олов, кимдир муздадир. Бугун ахборотнинг асли сиздадир, “Ойнаи жаҳон”нинг жонфидолари.
Эл билан битта мушт – битта дастдасиз, Кўпнинг дарди билан бемор, хастасиз. Втан хизматига камарбастасиз, “Ойнаи жаҳон”нинг жонфидолари!
Бугун ёвга ёпиқ дарвозасиз сиз, Эртанги орзулар парвозисиз сиз. Бир буюк миллатнинг овозисиз сиз, “Ойнаи жаҳон”нинг жонфидолари!

Воҳид ЛУҚМОН