Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 7 нафари бутунлай соғайди

2020-03-29T16:57:17+00:0029 Mart, 2020|Умумий янгиликлар|

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди.

 Улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан халос бўлган фуқароларимиз маълум муддат шу ерда карантинда бўлишади.

 ЎзА