Хитойлик журналистларни коронавирус билан боғлиқ жараёнларни ёритишга оид тавсиялари:

2020-03-26T13:18:04+00:0026 Mart, 2020|Умумий янгиликлар|

• Халққа оддий ва тушунарли тилда етказиш учун жараёнга оид асосий қонунлар ва норматив ҳужжатлар, шунингдек махсус терминологияни ўрганиш керак;

• Алоҳида ҳудудларда профилактика ва касалликка қарши кураш сиёсатини ўрганиш, маълумотларни қайта ва қайта қиёсий текшириш;

• Кичик тиббиёт муассасаларидан келиб тушадиган ахборотларни эътибордан четда қолдирмаслик;

• Тиббиёт ҳодимлари, волонтерлар ва жабрдийдалар билан бўлган норасмий интервьюлар, касаллик ҳақида кутилмаган ва қизиқарли маълумотларни тақдим этиши мумкин;

• Маълумот қидиришда маҳаллий аҳоли фикрини кузатиш, ижтимоий тармоқлардан ва иловалардан фойдаланиш, хитойликлар масалан, Sina Weibo ва WeChatга кўпроқ мурожаат этишган;

• Очиқ чеҳра ва эркин суҳбат қура олиш интервью олишда қўл келади
Асосийси касалликка руҳан енгилманг ва ҳиссиётларни жиловланг! Журналистлар ҳиссиёти бундай давларда одамларга осонгина кўчади!

Мақолада кўп ўринли маслаҳатлар берилган. Батафсил шу ерда ўқишингиз мумкин 👉 gijn.org