Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошди

2020-03-26T12:34:18+00:0026 Mart, 2020|Умумий янгиликлар|

Шу соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг телеграмдаги расмий каналида хабар берилди.​