Журналистлар томонидан ҳам аҳолига бепул тиббий ниқоб ва қўлқоплар тарқатилмоқда

2020-03-25T05:04:22+00:0025 Mart, 2020|Навоий вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан 20 нафарга яқин журналистлар иштирокида Навоий шаҳри ҳудудида аҳолига 500 дона тиббий ниқоб ҳамда 100 дона қўлқоп тарқатилди.

Журналистлар бир қатор савдо расталарида бўлиб, ниқоб ҳамда қўлқоп тақмаган бир қатор аҳоли, шунингдек савдо ходимлари билан суҳбат уюштиришди. Бу ҳолат жаримага сабаб бўлиши тушунтирилди. Бундан ташқари, вазият бўйича фуқароларнинг фикрлари тингланди.

  • Ниқоб тақмаган одамлар ҳали кўп, – дейди “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурининг вилоят бўйича мухбири Ширингул Асоева. – Бу баъзи кишиларнинг масалага жиддий ёндашмаётгани, оммавий ахборот воситаларида тарғиботни кучайтириш лозимлигини кўрсатади. Шунингдек, нафақат телевидение ва газеталар, балки жойларга чиққан ҳолда ҳам аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Албатта, саломатлигимизни асараш ҳар биримизнинг қўлимизда.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Навоий вилоятида пандемиянинг олдини олиш  мақсадида аҳолининг тиббий ниқоб ва қўлқўлқопга бўлган эҳтиёжини қондириш, мазкур маҳсулотлар нархи ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида бу каби хайрия ишлари кенг кўламда ташкил этилмоқда. Хусусан, мазкур тадбирларда турли корхона-ташкилотлар, саховатпеша тадбиркорлар пешқадам бўлаяпти.

Озод МУСТАФОЕВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Навоий вилояти бўлими мутахассиси.