Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг  Наврўз табриги

2020-03-21T07:46:14+00:0021 Mart, 2020|Умумий янгиликлар|

       Азиз юртдошлар!

       Ҳурматли ҳамкасблар!

       Юртимизга  Наврўзи олам кириб келди.

       Наврўз  – янги кун, шарқона йил боши. Барча инсонларни дўстлик, аҳиллик, бирдамлик, меҳр-оқибатга чорловчи айём.

      Қалбларимизни Наврўз қадриятлари тарк этмасин!

      Юртимиз тинч,  хонадонларимиз обод бўлсин!

      Наврўзи олам билан барча юртдошларимиз, ҳамкасбларимизни  муборакбод этамиз!