Қутлов

2020-03-15T09:53:18+00:0015 Mart, 2020|Қутловлар|

Бугун “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳматов таваллуд топган кун. У 1948 йил 15 мартда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган.

Иқтидорли шоир ва журналист Ўткир Раҳмаовт Самарқанд давлат университетининг филология факультети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Ўткир Раҳмат оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, бошқа идораларда масъул вазифаларда фаолият кўрсатган.

Шеърият ихлосмандлари шоирни “Ирмоқ”, “Соғинч”, “Жилға”, “Райҳон ҳиди”, “Шукрона”, “Кўзим қорачиғи”, “Ой ёғдуси”, “Эй, умри азиз…”, “Хаёл ифори”, “Юракдаги қуш”, “Дилчироқ” (Танланган асарлар, 2010), “Хокисор майса”, “Ўтли руҳ” каби қатор шеърий тўпламлари орқали яхши билади.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан таниқли журналист ва шоир Ўткир Рахматовни таваллуд  куни билан  муборакбод этамиз ва унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий тинчлик-фаровонлик  ва улкан ижодий ютуқлар тилаймиз