Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Наманган вилояти бўлимига янги раҳбар сайланди

2020-03-14T13:43:59+00:0014 Mart, 2020|Наманган вил.|

Жорий йилнинг 13 март куни  Наманган шаҳрида вилоят  журналистлари фаолларининг умумий  йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда  ташкилий  масала кўрилди. Уюшманинг вилоят бўлимига таниқли шоир ва журналист, «Наманган ҳақиқати» газетаси бўлим мудири Носиржон ДЕҲҚОНОВ (Носир АББОС) бир овоздан раис этиб сайланди.

Шу вақтга қадар бу лавозимни Маҳмуджон ПАРПИЕВ бошқариб келган эди.У Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланиб, айни пайтда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасида фаолият юритмоқда.

Танқидий ва самимий руҳда  ўтган йиғилишга “Янгиланишлар жараёнида журналист  маҳорати ва касб этикаси” мавзуидаги конференция  уланиб кетди.Унда бугунги кунда вилоят журналистлари олдида турган вазифалар муҳокама қилинди ва истиқбол режалар белгилаб олинди. Тадбирда  муваффақият билан фаолият олиб бораётган туман газеталаридан бири “Норин овози” газетаси  жамоаси ва вилоятнинг бир қатор  фаол журналистларига Журналистлар ижодий уюшмасининг Фаҳрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла ҲАКИМОВ ва Наманган вилояти ҳокими ўринбосари  Паҳриддин Маткаримов  иштирок этди.