Журналист аёллар спортда беллашдилар

2020-03-06T12:31:10+00:006 Mart, 2020|Жиззах вил.|

Жиззах шаҳридаги Теннис кортига вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳар галгидек спортчилар ўртасида ўтказиладиган катта спорт мусобақаларини ёритиш учун эмас, балки 8 март – “Хотин-қизлар куни” муносабати билан журналист аёлларнинг ўзаро беллашувларига йиғилдилар.

Ўзбекистон Журналислари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими O’zLiDeP вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» билан ҳамкорликда “Спорт – саломатлик ва гўзаллик” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақаларда иштирокчилар спортнинг волейбол, шахмат, шашка ва дартс (нишонга мўлжаллаб отиш) турлари бўйича куч синашдилар.

Спортнинг волейбол тури бўйича ғолиблик вилоят телерадиокомпаниясининг жамоасига насиб этди.

Шунингдек, спортнинг ақлий мусобакаси – шахмат бўйича беллашувида телерадиокомпания ходими Дилфуза Муродова барчадан устун эканлигини намоён қилди.

“Жиззах ҳакикати”-“Джизакская правда газеталарининг ходимлари – Дилором Эгамкулова дартс бўйича, Гулноза Ибрагимова эса шашка бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.

Ўтказилган мусобакаларда O’zLiDeP вилоят Кенгаши аёл ходимлари хамда партия фаоллари хам иштирок этдилар.

  • Журналист аёллар хамиша спорт ва саломатликни тарғиб қилиб келишади, – деди тақдирлаш маросимида уюшманинг вилоят бўлими раиси Эркин Шерманов, – бугунги спорт мусобақаларида иштирок этишлари эса тарғиботнинг энг самарали усули ва айни пайтда ўз саломатликларига бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Мусобақа ғолиб ва қатнашчилари Ўзбекистон Журналислари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ва O’zLiDeP вилоят Кенгашининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Нодира  АЛИМОВА,

Ўзбекистон Журналислари ижодий уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими мутахассиси