Адабиётда аёл тимсоли

2020-03-05T12:56:29+00:005 Mart, 2020|Наманган вил.|

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси 8-март халқаро Хотин-қизлар байрами арафасида “Бадиий адабиётда аёл тимсоли” номли маънавий тадбир ўтказди.

Тадбирда тизимда ишлаётган аёл-қизлар ўртасида Абдулла Қодирийнинг “Мехробдан чаён”, “Ўткан кунлар”, Ўткир Хошимовнинг “Дунёнинг ишлари”, Тоғай Муроднинг “Ойдинда юрган одамлар” асарлари, шунингдек, Ҳалима Худойбердиева шеърлари асосида китобхонлик танлови бўлиб ўтди.

Қарийб уч соат давом этган танловда Уйчи туман АКМ кутубхоначиси Жамила Пўлатова 1-, Наманган туманидан Мактуба Раҳимова 2-, Чортоқ туманидан Хабиба Исабоева 3- ўринни эгаллашди. Ғолибларга, ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди.