Қутлов

2020-03-05T12:39:39+00:005 Mart, 2020|Қутловлар|

Бугун “Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қўчқор Норқобилнинг туғилган  куни. Қўчқор Норқобил 1968 йил 5 мартда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида таваллуд топган.

У 1992 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлади. Меҳнат фаолиятини “Туркистон” газетасида бошлаб, кейинчалик “Ўзбекистон овози”, “Халқ сўзи” газеталари ва “Саодат” журналида ишлади.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Қўчқор Норқобилни  таваллуд  куни билан чин дилдан табриклаймиз, Унга узоқ умр, мустаҳкам  саломатлик, оилавий тинчлик, фаровонлик, ижодий ютуқлар  тилаймиз.