Қутлов

2020-03-04T06:28:26+00:004 Mart, 2020|Қутловлар|

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон Журналистлари  ижодий уюшмаси бошқаруви  аъзоси, “Hurriyat” газетаси  бош муҳаррири  Абдурасул Жумақулов  54 баҳорни қаршилади.

А.Жумақулов  таниқли журналист ва  моҳир ташкилотчи сифатида миллий  медиамуҳитда  ўз ўрнини топган.

У 1966  йили  Сурҳондарё  вилоятининг Термиз туманида  туғилган. 1990 йили, Ўзбекистон Миллий     университетини, 2007 йил Термиз давлат университетини тугатган. Маълумоти  бўйича ҳам журналист ва иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини  “Сурхон тонги” газетасида мухбирликдан  бошлаб, бўлим мудири, масъул котиб  лавозимларида ишлаган. Сўнгра “Тадбиркор”,  “Халқ йўли” газеталарида бош муҳаррир,  “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири ўринбосари. “Фермер” журнали бош муҳаррири  лавозимида фаолият юритган.

Ҳозирги вақтда “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири.

Унинг хизматлари  давлатимиз томонидан  муносиб  тақдирланиб,  2003 йили  “Шуҳрат” медали билан  мукофотланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Абдурасул Жумақуловни туғилган куни билан  чин дилдан табриклаймиз ва  унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик ва улкан ижодий ютуқлар  тилаймиз!