Сув бу ҳаёт демакдир

2020-03-03T06:27:47+00:0028 Fevral, 2020|Хоразм вил.|

Европа иттифоқи Марказий Осиё минтақавий экология марказининг Ўзбекистондаги филиали ва “Сувчи ” жамоат бирлашмаси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Хоразм вилояти бўлими ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Ўтган 2019 йилда худуддаги матбуот ва ОАВ ходимлари иштирокида престур, давра суҳбати  ва учрашув кўринишидаги тадбирлар ҳамкорликда йилнинг хар чорагида ўтказилди.

Навбатдаги тадбирда хам кўплаб журналистлар иштирок этиб, “Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш техналогиялари”, “Паст босимли томчилатиб суғориш тизими” мавзуларида мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

“Орол инқирози ва уни  юмшатиш” лойихасининг тақдимотида журналистларга мутахассислар томонидан кўплаб маълумотлар берилди.

Тадбир доирасида “Сувчи” жамоат бирлашмаси томонидан тайёрланган “Сув ресурсларидан фойдаланинш ва атроф-мухитни халол қилиш маданияти” номли қўлланманинг тақдимоти хам бўлиб ўтди.

“Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш хамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасидан тадбир сўнгида фаол журналистлар “Сувчи” жамоат бирлашмаси томонидан  тақдирланди.

Шуҳрат Қурёзов