Самарқандлик журналистлар тажриба алмашди

2020-02-25T07:15:03+00:0025 Fevral, 2020|Самарқанд вил.|

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тўплаш ва электрон нашрларда ахборот тарқатиш тажрибалари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.                                                                                                                         Унда вилоятдаги туман ва шаҳар ҳокимликлари, тармоқ ва хусусий газеталар муҳаррирлари, масъул ходимлари иштирок этди.

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар, адлия ҳамда солиқ бошқармалари мутахассислари, тажрибали журналистлар томонидан  “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритиш – давр талаби, “Вилоятдаги электрон нашрлар таҳлили”, “Веб-сайтларга ахборот жойлаштириш: тажриба ва амалиёт” каби мавзуларда маърузалар қилинди.  Иштирокчилар фаолиятлари давомида нималарга эътибор қаратиш зарурлиги хусусида маълумотлар олди, таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.